Умумий ўрта таълим тизимида ўқитиш сифати мониторингини моделлаштириш

2.55 из 5, отдано 25 голосов

Мазкур монографияда ўқитиш сифатини баҳолашнинг моҳияти, ижтимоий-педагогик ва психологик хусусиятлари, компетенциявий ёндашувга асосланган таълимни жорий этиш ҳамда ўқитиш сифати мониторингини моделлаштиришга оид концептуал қарашлар, таълим-тарбия жараёнлари сифатини баҳолаш бўйича халқаро тажрибалар ва ўқитиш сифатини назорат қилишнинг илмий, назарий ва методик жиҳатлари баён этилган. Шу нуқтаи назардан келиб чиқиб, умумий ўрта ўқитиш сифати принциплари, параметр ва индикаторлари, уларнинг ўзига хос хусусиятлари, мониторинг технологиялари, монито­ринг натижасида аниқланган камчиликларни бартараф этиш механизмининг ўқитиш сифатига таъсири ҳамда рақобат­бардош мутахассисларни тайёрлашдаги таъсири масалалари таҳлил этилган.Умумий ўрта таълим тизимида таълим мазмунини ҳамда ўқитиш сифатига қўйилган талабларни белгиловчи давлат таълим стандартларини компетенциявий ёндашув асосида тако­миллаштириш, ўқувчиларда таянч ҳамда фанга оид умумий компетен­ция­ларни шакллантириш, ўқитиш сифатини баҳолашни педагогик квалиметрия соҳасининг талаблари асосида амалга ошириш, умумтаълим фанларини ўқитишнинг принципиал янги методологиясини, дарслик ва ўқув-методик адабиётларнинг янги авлодини ишлаб чиқиш, методик эҳтиёжларни аниқлаш методикаси, умумий ўрта таълим муассасаларида ўқитиш сифати мониторинги модели асосида таълим самарадорлигини оширишга йўналтирилган жараёнларни инновацион бошқаришга қаратилган илмий тавсиялар ўз ифодасини топган.Монография олий таълим муассасалари, педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институтлари профессор-ўқитувчлари, ўқув дастурлари ва дарсликлар муаллифлари, ҳудудий халқ таълими бошқаруви идоралари раҳбарлари, Давлат таълим стандартлари мониторинги хизмати ходимлари, методистлар, умумий ўрта таълим муассасалари раҳбарлари, ўринбосарлари, ўқитувчилар, олий таълим муасса­салари талабалари ҳамда педагогика назариясига оид илмий тадқиқот ишлари билан шуғулланувчи тадқиқотчиларга мўлжалланган.

Категория: педагогика

ISBN: 978-9943-11-287-2

Правообладатель: Kitobxon

Легальная стоимость: 127.71 руб.

Ограничение по возрасту: 0+

Читать книгу «Умумий ўрта таълим тизимида ўқитиш сифати мониторингини моделлаштириш» онлайн:

Комментарии ():