Шифо хазинаси — Гул ва гиёҳлар саховати

4.25 из 5, отдано 9 голосов

Муҳтарам китобхонлар, бебаҳо хазина – соғлиғини ўйлаган юртдошлар!Пахта нималигини тасвирлаб, уни тушунтириб ўтиришга ҳожат йўқ. Бекорга уни «оқ олтин» дейишмайди. Марказий Осиёнинг суғориладиган асосий майдонларига ана шу иссиқталаб, сермеҳнат ўсимлик чигитини беҳудага экишмайди. Пахта ҳам енгил саноат, ҳам озиқ-овқат саноатининг бебаҳо хом ашёси эканини мактаб ўқувчиси ҳам яхши билади. Лекин ана шу мўъжизали экиннинг фақат толаси ва ёғи эмас, ғўзасининг кўм-кўк барги, гули, оқ толаси-ю ғўзапоясининг кули, илдизи, шохлари-ю чигитидан олинган кунжара ва шелухаси ҳам инсон саломатлигига дармон эканини ҳамма ҳам билавермайди. Эрта баҳорда йўллар, ариқ бўйларида яшнаб очиладиган момақаймоқ, боғ ва ҳовлиларимизга файз киритиб, қалбларимизга завқ-шавқ бағишлаб, кўзларимизни қувонтирадиган оқгул, қизилгул, сафсаргул ва райҳон-у жамбил, гулхайри ва тугмачагулнинг фазилатлари-чи? Кўплаб ривоят ва ҳикоятларга асос бўлган нилуфар, меҳригиёҳ, олтин томир ва бинафшанинг табобатдаги мўъжизаларини айтмайсизми? Ва яна қанча сиз билган ва билмаган кўкатлар, ўт-ўланлар. Уларнинг сир-синоати ва инсон саломатлигига малҳамлигини билиш ниятида ҳукмингизга ҳавола қилинаётган «Шифо хазинаси»нинг иккинчи китоби – «Гул ва гиёҳлар саховати»ни ўқиб чиқсангиз, Ибн Сино айтганидек, она табиат инсон саломатлиги учун яшил дорихона эканига яна бир бор ишонч ҳосил қиласиз.

Категория: другие справочники

ISBN: 978-9943-27-617-8

Правообладатель: Kitobxon

Легальная стоимость: 114.08 руб.

Ограничение по возрасту: 0+

Читать книгу «Шифо хазинаси — Гул ва гиёҳлар саховати» онлайн:

Комментарии ():