Бу китобни ҳиндий тилидан форсий тилига таржима қилинган ва унга керакли нарсалар қўшилиб "Лаззат ун-нисо "(Аёллар лаззати) деб ном қўйилган, токи бу китобнинг толиблари унинг латофатидан баҳраманд бўлсинлар ва ундан тўлиқ насиба олсинлар.Асосий иш аввало Худога бандалик қоидаларини бажо келтирмоқ, иккинчи яшаш учун зарур нарсаларга эга бўлмоқ, учинчи аёллар билан улфат бўлиб, айшу ишрат қилиш йўлини билмоқким, оламнинг боқийлиги худди мана шу нарсага боғлиқ.Ва яна билгинки, яшаш учун зарур нарсаларни йиғаман деб, Ҳақ таоло ибодатини қўлдан бериш мумкин эмас, бунга эса бирор ёмон хотин қўлига тушмаслик ва шаҳват ғалабаси туфайли ярамас ишларга машғул бўлмаслик орқали эришилади.Бузуқлик ибодатнинг акси ва бойликнинг барбод бўлиш сабабидир.Аёллар билан улфат бўлиб, ишрат тузиш бу ҳамма учун эҳтиёж иши бўлди. Шунинг учун бу китоб аёллар билан муомала этиш ва яқинлик қилишнинг шарт-шароитларини билиш учун бунёд этилди. Кимки бу китобни мутоала этса ва унда баён этилган шароит ва зарурий нарсаларни билиб, бу соҳадаги илмдан мукаммал қувват ололса, ўзига бўйсунмаган ва қўлини тутдирмаган аёлини бу китобдаги қоидалар орқали ром этади ва ўзига муте ҳамда ошиқу беқарор қила олади. Мазкур китоб ўн уч бобга бўлинди.
Категория: здоровье
Правообладатель: Kitobxon
Легальная стоимость: 142.45 руб.
Ограничение по возрасту: 0+
Комментарии ():