Ёш қизнинг кундалиги

2.95 из 5, отдано 14 голосов

Хулиё Карталнинг ушбу китобида ўтаётган умрнинг ҳар лаҳзаларидан завқланадиган ва ҳаётдаги ҳар бир воқеа-ҳодисада сир, жозиба, ҳикмат мужассамлигини кўра биладиган таъсирчан қалбли инсоннинг маҳзун кечинмалари, ўйга толдирувчи мулоҳазалари битилган. Унда бадиий асарлардаги сингари сюжет чизиғи, бир-бири билан можаролашган қаҳрамонлар образи кўринмайди. Мазкур китобда кўнгилда кечган ўйлар баён қилинади, холос. Китобнинг бош қаҳрамони – муаллифнинг ўзи. Муаллиф – унинг асосий ва бирдан-бир қаҳрамони. Лекин ана шу якка, ягона қаҳрамон ўйлари, кечинмалари, ҳаёт ва инсон умри ҳақидаги мулоҳазалари кишини кўп масалалар хусусида ўйлаб кўришга, мушоҳада юритишга ундайди. Кундалик дафтар аслида инсон ҳаёти, руҳий кечинма, қувонч ва изтироблари акс этган биргина шахсга тегишли бўлган қайдлар. Аммо шундай кундаликлар борки, бир инсоннинг умр йўли бутун бир давр фарзандлари учун ҳаёт сабони бўлиши мумкин. Мазкур кундалик ҳам сизни бефарқ қолдирмайди. Қаҳрамоннинг дард ва шодликларига шерик бўласиз. Мутолаа жараёнида ўзингиз учун ибрат олишингизга умид қиламиз.

Категория: классическая проза

ISBN: 978-9943-27-385-6

Правообладатель: Yangi asr avlodi

Легальная стоимость: 302.57 руб.

Ограничение по возрасту: 0+

Читать книгу «Ёш қизнинг кундалиги» онлайн:

Комментарии ():