Алвон елканлар

4.75 из 5, отдано 12 голосов

Aлександр Гриннинг «Aлвон елканлар» повести Aссол исмли қизчанинг оғир ва изтиробли ҳаёти ҳақида сўзлайди. Aссол гўдаклик чоғида онасидан ажраб қолади. Отаси эса ўзини қизалоғининг тарбиясига бағишлайди. Уни мўжизаларга ишонч руҳида ўстиради. Бир куни қизалоқ Эгил исмли кекса эртакчини учратиб қолади. Эртакчи қизалоққа қачонлардир уни сўроқлаб алвон елканли кемада шаҳзода келишини айтади. Қизча ана шу гапга ишонади ва садоқат билан ўша саодатли дамларни кутиб яшайди. Бу йўлда қанчадан-қанча азиятлар чекади. Бошига маломат тошлари ёғилади. Йўқчилик, дасти қисқалик ҳамиша ортидан эргашиб юради. Aммо у ҳеч қачон таслим бўлмайди. Ўз саодати учун меҳнат қилишдан чекинмайди. У мўжиза ўз-ўзидан келмаслигини, уни инсон ўз қўли билан яратиши лозимлигини англаган дақиқалардан, бошқаларни ҳам ана шу ҳақиқатга ишонтиради. Орадан йиллар ўтиб, эртакчи чолнинг башорати рўёбга чиқади: уфқ томондан сузиб келаётган алвон елканлар кўзга ташланади… Бир сўз билан айтганда, мазкур асар ўқувчига ишонч ва садоқат, сабрнинг таги олтин эканини Aссол ҳаёти мисолида исботлайди

Категория: классическая проза

ISBN: 978-9943-20-830-8

Правообладатель: Yangi asr avlodi

Легальная стоимость: 302.57 руб.

Ограничение по возрасту: 0+

Читать книгу «Алвон елканлар» онлайн:

Комментарии ():