«Болажон» таянч дастури бўйича 1-китоб

2.85 из 5, отдано 25 голосов

Гўдаклик даври (1 ёшгача), Илк гуруҳ(2-3 ёшгача), Кичик гуруҳ(3-4 ёшгача), Ўрта гуруҳ(4-5 ёшгача). Болалар оламини бадиий китобсиз тасаввур этиш қийин. Бадиий китоблар боланинг илк ёшидан бошлаб қалбига эзгулик уруғларини сочади, унга яхшилик ва ёмонлик, гўзаллик ва хунуклик, одоб ва одобсизлик ҳақида дастлабки тушунчаларни беради. Боланинг маънавий салоҳиятини оширади, дунёқарашини кенгайтиради, бадиий-эстетик дидини ўстиради, нутқини ривожлантиради, юксак инсонийлик руҳида тарбиялашда муҳим рол ўйнайди.Мактабгача таълим муассасаларида болаларга мунтазам равишда бадиий асарлар, хусусан, халқ эртаклари, достонлар, афсоналар, ривоятлар, адабий эртаклар, ҳикоялар ўқиб ва сўзлаб берилади. Шеърлар ифодали ўқилади ва ёдлатилади.Икки кигобдан иборат бўлган мазкур мажмуа мактабгача ёшдаги болаларнинг ривожланишига қўйиладиган Давлат талаблари ва такомиллаштирилган «Болажон» таянч дастури асосида қайта ишланди.

Категория: воспитание детей

ISBN: 978-9943-22-258-8

Правообладатель: Kitobxon

Легальная стоимость: 146.49 руб.

Ограничение по возрасту: 0+

Читать книгу ««Болажон» таянч дастури бўйича 1-китоб» онлайн:

Комментарии ():