Таниқли озарбойжон шоири, драматурги, публицисти Ҳидоятнинг шеърларида инсон қалбининг нозик тебранишлари, табиат ва инсон ўртасидаги уйғунлик, маънавий-ахлоқий фазилатлар теран фалсафий-поэтик услубда акс эттирилади, ижтимоий воқеа-ҳодисаларга фаол муносабат, воқеликка юксак инсонпарварлик нуқтаи назаридан туриб баҳо бериш бўртиб кўзга ташланади. Шоир юрагида туғилган ҳар бир туйғу, ҳар бир мазмун ўзига мос либос, ўзига муносиб шакл танлайди. Шунинг учун ҳам унинг шеърлари инсон қалбига яқин ва қадрлидир.Икки халқ — ўзбек ва озарбойжон халқлари ўртасида неча-неча асрлардан бери давом этиб келаётган дўстликнинг, тил, дил ва руҳий яқинликнинг янги бир рамзи бўлмиш ушбу тўплам ҳам ўзбек китобхонлари қалбидан ўзига хос ўрин эгаллашига ишонамиз.
Категория: стихи и поэзия
ISBN: 978-9943-04-128-8
Правообладатель: Kitobxon
Легальная стоимость: 102.03 руб.
Ограничение по возрасту: 0+
Комментарии ():