Тақдир изтироби

3.85 из 5, отдано 22 голосов

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир ва ёзувчи Боқий МИРЗОнинг навбатдаги китоби қўлингизда. Адибнинг изланувчанлиги бу сафар ҳам яхши самара берган. Теша тегмаган, ҳозирга қадар деярли ёзувчилар журъат этмаган мавзу – бева аёлнинг қисмати, унга бўлган муносабат, унинг кечинмалари, хато ва фожеалари қаламга олинган, муаллиф қисса мақсадини кутилмаган сюжетлар, ҳаётий мисоллар асосида очиб беришга интилган ва эришган.Минглаб одамлар хорижга бориб ишлаб келяпти, бирмунча вақт Ватандан йироқда, унинг нафасини, юртдошларини соғиниб яшаяпти. Аммо бундан муҳим – баъзида ҳақоратли қийинчиликларга, кези келса, камситиш ва ҳақсизликларга учраб ғурури топталмоқда. Шарқона тарбия топганларнинг иродаси букилмаса-да, оғир қийинчиликларни бошдан кечиришга мажбур бўляпти. Арзимаган пулни оғир меҳнат, қадрсиз заҳмат эвазига топаётганларини кўриб, тақдирига ачинасиз. «Одам савдогарлари» кирдикори билан танишиб, ғазабингиз аланга олади. Юрт муҳаббати, ўзбекона самимият ва ҳалоллик, бир-бирининг тақдирига ачиниш туйғуси уларни бирлаштириб, юрт сари етаклаб келади. Китобни ўқиганлар Ўзбекистон деган жаннатмакон юртни янаям севиб қоладилар, барча истеъдоди, юрак ва билак кучини Ватан равнақига сафарбар этишни юракка тугадилар.

Категория: зарубежная классика

ISBN: 978-9943-4607-5-1

Правообладатель: Kitobxon

Легальная стоимость: 139.64 руб.

Ограничение по возрасту: 0+

Читать книгу «Тақдир изтироби» онлайн:

Комментарии ():