Мартин Иден

3.15 из 5, отдано 8 голосов

"Камолот кутубхонаси" рукнида чоп этилаётган Жек Лондоннинг Мартин Иден романи кўпчиликнинг талаб ва истаклари асосида нашрга тайёрланди. Уни муаллифнинг ўзига хос автобиографик асари дейиш мумкин. Чунки Ж. Лондоннинг ўзи ҳам асар қаҳрамони каби қашшоқ оиладан чиққан ва ўзининг саъй­ҳаракатлари ҳамда ирода кучи билан адабиёт оламида довруғ қозонди. Инсон ва жамият, жамиятдаги кескин синфий табақаланиш, унинг инсон ҳаётидаги фалсафий­ижтимоий аҳамияти бундан юз йиллар аввал қанчалар долзарб бўлган бўлса, айни дамда ҳам шундай долзарб саналади. Бой хонадон қизини севиб қолгач, соф муҳаббат туфайли рўёдек туйилган орзуга интилган Мартин ўша орзусига эришганда, унинг сароб эканини англаб етади. Бу орзуни у эмас, севган қизи Руфь эмас, балки жамият ва унинг шафқатсиз қонунлари саробга айлантиради. Мартин тушунган нарсани Руфь ҳеч қачон англаб етолмаганидек, қиз ардоқлаган қадриятлар ҳам Мартин учун ҳамиша бегона бўлиб қолаверади. Асар мутолаасидан сўнг китобхон ҳар қандай жамият ва тузумда чин инсон бўлиш, буни англай олиш энг юксак ва олий қадрият эканини ҳис қилади.

Категория: зарубежная классика

ISBN: 978­9943­27­561­4

Правообладатель: Kitobxon

Легальная стоимость: 221.19 руб.

Ограничение по возрасту: 0+

Читать книгу «Мартин Иден» онлайн:

Комментарии ():