"Уста ва Маргарита" бизга қай бир жиҳати билан қадрли? Ундаги қайси манзаралар бизни ўзига ром этган? Асарда қандай оҳанрабо борки, адабиёт ихлосмандлари ҳар гал у ҳақда янги-янги фикрларни ўртага ташлайдилар?Биз асарнинг сюжети ҳақида умумий фикр билдиришдан йироқмиз. Шуниси аниқки, «Уста ва Маргарита»ни ўқиган миллион ўқувчининг қалбидан миллион хил фикр, миллион хил тасаввур ўтади. Уни ҳар ким ўз қарашларига мослаб таҳлил қилади, ундан ўзига маънавий озуқа олади. Романдаги ҳар бир қаҳрамон билан боғлиқ воқеалар ўқувчи қалбидан шундай чуқур ўрин эгаллайдики, китобхон ҳам психологик, ҳам фантастикага йўғрилган бу асарни кучли ҳис-ҳаяжонсиз ёхуд осон унутилиб кетадиган воқеадек қабул қилолмайди. Асар мутолааси ўқувчидан алоҳида эътиборни ва мутолаага маълум бир тайёргарликни талаб этади.Демак, азиз китобхонларимизни ушбу асар мутолаасига ва айни пайтда асар мутолаасидан кейинги янги баҳсга чорлаб қоламиз.
Категория: зарубежная классика
ISBN: 978-9943-27-628-4
Правообладатель: Kitobxon
Легальная стоимость: 156.61 руб.
Ограничение по возрасту: 0+
Комментарии ():