“Тарих дейилганда, тасаввуримизда кучли салтанатларнинг, қудратли давлатларнинг ўтмиши гавдаланади. Ҳолбуки, ҳар бир маҳалла, қишлоқ, шаҳарнинг ўз тарихи бор. Гарчи бу тарих мамлакат тарихидан айри бўлмаса-да, шу тарихнинг бир зарраси ҳисобланса-да, бу заррада, таъбир жоиз бўлса, шу бир томчида мингларча одамларнинг тақдирлари, ўтган кунлари акс этади. Афсус шундаки, азал-азалдан одамзод катта тарихлар билангина банд бўлиб келган. “Зафарнома, “Бобурнома, “Ҳумоюннома, “Шайбонийнома, “Абдулланома каби асарлар тарих илмининг жавоҳири сифатида қадрланади. Ажабки, “Берунийнома ёки “Фарғонийнома деб номланувчи тарих асарлари яратилмаган.
Категория: современная зарубежная литература
ISBN: 978-9943-26-159-4
Правообладатель: SHARQ
Год: 2023
Легальная стоимость: 241.18 руб.
Ограничение по возрасту: 0+
Комментарии ():