Дор остидаги одам

4.8 из 5, отдано 9 голосов

Ушбу воқеани ёзаётганимда аввалига роса кулдим. Бир куни ярим кечаси шунчалик қаттиқ кулибманки,овозим турмуш ўртоғимни чўчитиб юборибди. Қарасам, эшикдан мўралаганча мени кузатяпти. Нима бўлганини сўрадим.

– Нима бўларди, овозингни эшитиб, бу хотин ақлдан оздими деб ўйладим. Бу китобнинг ёзувчиси шунчалик кулаётган экан, ўқувчиси нима қилади? – деди. Орадан кунлар ўтиб, айни китобни ёзар эканман, кўз ёшларим шашқатор оқаётган эди. Эрим мени бу сафар йиғлаётган ҳолимда кўрди. – Аллоҳ, Аллоҳ! Бу қандай китоб ўзи? Жуда қизиқиб кетяпман.

Валлоҳи, ёзишни тугатишинг билан ўқиб чиқаман, – деди қизиқсиниб. Ниҳоят, тугади. Йиллар давомида ўнлаб марта, қайта-қайта босилди. Юртимизда, Ғарбда, айрим мусулмон мамлакатларда бу асар асосида спектакллар саҳналаштирилди. Энди бир нарсани билгим келяпти: китобни қўлингизга олиб ўқишни бошладингиз. Сиз ҳам мен кулган жойда кулиб, мен йиғлаган жойда йиғлармикинсиз?.. Амина Шенликўғли 2005 йил, Истанбул

Категория: современная зарубежная литература

ISBN: 978-9943-8026-6-7

Правообладатель: Мисбаҳ

Легальная стоимость: 116.19 руб.

Ограничение по возрасту: 0+

Читать книгу «Дор остидаги одам» онлайн:

Комментарии ():