Мамлакатимизда қадимий манзиллар анчагина. Ана шундай табаррук гўшалардан бири Қашқадарё вилоят Косон туманидаги Пўлати қишлоғи бўлади. Йигирма мингдан ошиқ кишилар яшайдиган бу қишлоқ аҳли аксарият кўпчилигининг аждод-авлодлари араб миллатига мансуб, турмуш тарзи, уй-жойлари, ҳовли-боғлари, урф-одатлари Яқин Шарқ ва Шимолий Африкада яшовчи араблардан тарқаган мусулмонларникига монанд. Яқин Шарқ, дарвоқе, Пўлатидан уч минг чақиримча нарида бўлса-да, бу манзил-маконга араб миллати вакиллари қачон ва қандай келиб қолган, қуёш ботмас диёр – Қарши чўли қоқ марказида, Ўртачўл дашти соҳиллари бўйлаб қай тариқа ватан тутган деган саволлар туғилиши табиий.
Категория: современная зарубежная литература
ISBN: 978-9943-26-305-5
Правообладатель: SHARQ
Год: 2023
Легальная стоимость: 221.01 руб.
Ограничение по возрасту: 0+
Комментарии ():