Марказий Осиё давлатчилик тарихига оид маълумотлар

4.25 из 5, отдано 12 голосов

Мазкур китобда милоддан аввалги VII-VI асрларда битилган «Му-Тянзи чжуан» («Тангри ўғли Му ҳақида баён») номли асарнинг давримизгача сақланиб келган матни ва VI-VП асрда яшаган Сюан Цзангнинг «Да Танг Шиюй жи» («Буюк Танг сулоласи давридаги Ғарбий мамлакатларга оид хотиралар») деб аталган саёҳатномаси ҳамда X асрнинг иккинчи чорагида битилган «Шин Тангшу» («Танг [сулоласи]нинг янги тарихи») каби 3 та ёзма манбаларда келтирилган Марказий Осиё тарихига оид маълумотларнинг айрим қисмлари илк бор ўзбек тилига ўгирилган ва керакли изоҳлар билан таъминланган ҳолда келтирилди.Шу билан бирга, китобда хитой манбаларида тилга олинадиган этник атамалар юзасидан амалга оширилган тадқиқотлар ўқувчилар эътиборига ҳавола этилди.Китоб Марказий Осиё, хусусан, Ўзбекистон тарихининг манбавий асосини бойитишда ҳамда қатор номаълум қолган масалаларга аниқлик киритишда муҳим илмий аҳамият касб этади. У мутахассислар, олий ўқув юртларининг ўқитувчилари, талабалари ва кенг доирадаги китобхонлар учун фойдалидир.

Категория: историческая литература

ISBN: 978-9943-19-451-9

Правообладатель: Kitobxon

Легальная стоимость: 145.93 руб.

Ограничение по возрасту: 0+

Читать книгу «Марказий Осиё давлатчилик тарихига оид маълумотлар» онлайн:

Комментарии ():