Ўзбек адабиётининг йирик намояндаларидан бири бўлмиш Абдурауф Фитратнинг «Амир Олимхоннинг ҳукмронлик даври» номли тарихий-публицистик асарида яқин ўтмишимиз султон ва амирларининг калтабинликлари, «шўр пешана»ликлари, «ёш бухороликлар»нинг болаларча алданганликлари ва энг асосийси XX аср босқинчилиги оқибатида улуғвор бир туркий давлатнннг таназзулга юз тутиши аянч бир ҳасрат билан баён этилади.Фитрат домла ўзлари тан олиб айтганларидек ва «Сўнг сўз» ботинидан шундоққина тепчиб турганидек: қандайдир, пихи қайрилган, калондимоғ бир Тазйиқ, қолаверса, амир билан ўртадаги сиёсий мухолифият ушбу асар ёзилиши учун муаллифни аччиқ тил ва қора рангни меъёридан ортиқроқ ишлатишга мажбур этган.Аллома шарқшунос, биринчи ўзбек профессори Фитратнннг бу асари (у қандай ёзилганидан қатъий назар) тарихимизнинг ҳалигача қоронғи бўлган томонларини билишга, қолаверса, атоқли муаллиф ижодига атрофлича назар ташлашга имкон беради, деган ниятдамиз.
Категория: документальная литература
Правообладатель: Kitobxon
Легальная стоимость: 95.66 руб.
Ограничение по возрасту: 0+
Комментарии ():