Азиз китобхон! Қўлингиздаги ушбу икки жилдли китоб ҳам табиб, ҳам адиб бўлган инсон Абдукарим Усмонхўжаев ҳаёти ва фаолиятига чизгилар сифатида тайёрланди. Китоб ҳақидаги фикр жамоадан, фақат ҳурмат юзасидан чиқди. Устоз ҳақида, айниқса, муборак ёшлари олдидан бирор нарса ёзмасликни ўзимизга эп кўрмаганлигимиз самараси ўлароқ ушбу китоб дунёга келди.Китоб тайёрланиш жараёнида яқиндан ёрдам берган инсонларга миннатдорчилигимизни билдиришни жоиз деб билдик.Жумладан, хайрихоҳликлари учун Абдукарим Усмонхўжаевнинг қадрдонлари бўлган давримизнинг етук олиму-фозиллари, шоирларига,– китоб тайёрланиш жараёнида суратлар ва зарур маълумотлар етказиб берганлиги учун оила-аъзоларига,– ҳаётларида ҳаяжонли ва ўчмас из қолдирган воқеаларни баён этиб берганлиги учун қариндошлари, жиянларига,– мақолалар тайёрлашда кўмаклари учун турли даврлардаги ҳамкасбларига, дўст-ёрларига,– китоб нашр жараёнида жонбозлик қилган нашриёт ходимларига,Устозимиз Абдукарим домла туфайли давримизнинг етук, машҳур олиму фозиллари, шоирлари, ажойиб инсонлар билан ҳамсуҳбат бўлишдек бахт бизга насиб этгани ҳамда китобнинг асосий қисми бўлмиш Устозимизнинг тиббиёт илмида қизиқарли ҳали ечими топилмаган саволларга берган жавоблари учун домлага ўз миннатдорчилигимизни изҳор қиламиз.
Категория: биографии и мемуары
Правообладатель: Kitobxon
Легальная стоимость: 185.94 руб.
Ограничение по возрасту: 0+
Комментарии ():