Ушбу ўқув қўлланма Олий ўқув юртларининг Жисмоний маданият таълим йўналиши талабалари учун мўлжалланган бўлиб, жисмоний маданият назарияси ва методикаси фанидан назарий маълумотлар жадваллар, диаграммалар ва чизмалар кўринишида берилган. Ўқув қўлланмада фаннинг асосий мавзулари ва бўлимлари бўйича дидактик материаллар мавжуд. Ўқув қўлланмада фанга оид тушунчалар визуал қулай, кўргазмали, қисқа ва мазмунли тарзда ёритилган.Ушбу ўқув қўлланма Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг буйруғи билан маъқулланган фан дастури асосида ишлаб чиқилган. Ушбу қўлланма ўқув материалини идрок этиш, билимларни тизимлаштириш, фан бўйича имтиҳонларга тайёргарлик кўриш учун мўлжалланган. Ушбу ўқув қўлланмадан «Жисмоний маданият назарияси ва методикаси» фанидан асосий дарслик ва ўқув қўлланмалари билан бирга қўшимча ўқув материали сифатида фойдаланиш тавсия этилади. Ўқув қўлланмадан, шунингдек, турли хил ўқув юртларининг жисмоний тарбия ўқитувчилари, жисмоний тарбия мутахассислари фойдаланишлари мумкин.
Категория: учебные программы
ISBN: 978-9943-6355-1-7
Правообладатель: Kitobxon
Легальная стоимость: 146.85 руб.
Ограничение по возрасту: 0+
Комментарии ():