"Дипломатик маросимлар: протокол ва этикет" ўқув қўлланмаси Ўзбекистон Республикаси Президент хузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси тингловчилари учун мўлжалланган мавзуларни ўз ичига олиб, унда мазкур фаннинг вужудга келиши, моҳияти, ўзига хос меъёрий мезонлари каби масалалар атрофлича қамраб олинган. Дипломатик муносабатларга юртимизда қадимдан амал қилинган бўлса-да, назарий жиҳатдан асосланмаган эди. Шу маънода «Дипломатик маросимлар: протокол ва этикет» фани Ўзбекистонда тўла маънода мустақилликдан сўнг шаклланди.Давлатлар бир-бирларига ўзаро хурматни қандай усул ва шаклда намоён этадилар? Давлат ўз шаъни ва қадрига путур етказмаслиги учун хорижий мамлакатларнинг вакиллари билан қандай муносабатда бўлиши керак? Узоқ тарихга эга бўлган ҳалқаро муносабатлар ва дипломатиянинг доимий амалиётида синалган восита, яъни дипломатик маросимлар шу каби саволларга жавоб беради. «Дипломатик маросимлар: протокол ва этикет» ўқув қўлланмаси раҳбар кадрлар, мутахассислар ва барча қизиқувчиларга мўлжалланган.
Категория: учебные программы
ISBN: 978-9943-353-68-8
Правообладатель: Kitobxon
Легальная стоимость: 156.61 руб.
Ограничение по возрасту: 0+
Комментарии ():