Буюк рус ёзувчиси Л. Н. Толстойнинг «Авлиё Сергий» қиссаси ўзига хослиги билан адабиётшунослар ва китобхонларнинг диққат-эътиборига сазовор асарларидан биридир. Асар қаҳрамонининг ҳаёт тарзи кўп жиҳатдан ёзувчининг инсон умри, унинг ишончи, эътиқоди борасидаги қарашларини акс эттиради. Инсоннинг маънавий-руҳий комилликка интилиш йўлидаги машаққатларини, зиддиятли ички руҳий кечинмаларини тасвирлар экан, ёзувчи ўзининг ҳам бу борадаги фалсафий қарашларини баён этади. Ушбу қисса илк маротаба ёзувчининг вафотидан сўнг 1911 йилда «Л. Н. Толстойнинг сўнгги асарлари» номли сайланмада нашр қилинган. Асар ўзбек тилида илк бора китобхонлар эътиборига ҳавола этилмоқда.Шунингдек, мазкур китобдан ёзувчининг Озод Шарафиддинов томонидан ўзбек тилига ўгирилган «Иқрорнома» ҳамда Иброҳим Ғафуров таржимасидаги «Телбанинг ёзганлари» асарлари ҳам ўрин олган.
Категория: легкая проза
ISBN: 978-9943-07-409-5
Правообладатель: Kitobxon
Легальная стоимость: 107.62 руб.
Ограничение по возрасту: 0+
Комментарии ():