Сиз Асад Дилмуродни «Осмоннинг бир парчаси» илк ҳикояси ва шу ном остида босилган биринчи китоби (1978) орқали биласиз. Ўшандан буён ўтган вақт мобайнида адиб босқичма-босқич самарали ижод қилди, элга фақат ҳикоянавис эмас, қиссанавис ва романнавис сифатида ҳам танилди. Ҳамон тинимсиз изланаётган ёзувчи олам ва одам тушунчаларига бадиий-эстетик ва фалсафий нуқтаи назардан ёндошади, замон билан маконни бирлаштирувчи моддий ва маънавий омиллар моҳиятини қаҳрамонлари руҳий драмаси билан умумлаштирган ҳолда талқин қилади. Китобга кирган қиссаларини ўқир экансиз, олис тарих нафасини туясиз, эзгулик ҳамда ёвузлик уртасидаги азалий ва абадий тўқнашувларга гувоҳ ўтасиз, яна ҳам муҳими, ўзаро ажралиб турадиган ва эсда қоладиган турли-туман қиёфа – характерга эга бўлган бадиий образлар оламида яшайсиз.
Категория: легкая проза
ISBN: 978-9943-01-333-9
Правообладатель: Kitobxon
Легальная стоимость: 234.04 руб.
Ограничение по возрасту: 0+
Комментарии ():